ЖЧ-2022: Яна бир қозоғистонлик енгил атлетикачи финалда

NUR-SULTAN. Kazinform – Орегон штатида (АҚШ) бўлиб ўтаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида аёллар ўртасида 5000 метрга югуриш бўйича саралаш босқичи якунланди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None
None

Мусобақада Қозоғистон шарафини Каролин Чепкоеч Кипкируи ҳимоя қилди. У саралаш босқичида 14:52:54 натижаси билан иккинчи ўринни эгаллади. Кипкируидан фақат эфиопиялик Летесенбет Гидей атиги 0,27 сония тезроқ югурди.

Шу тариқа Каролин медаллар учун курашиш учун финалга йўл олди. «Беш минглик»нинг ҳал қилувчи мусобақалар 24 июл куни эрталаб бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида илк бор олтин медальни қўлга киритганди.

Фото: www.sports.kz

Сўнгги хабарлар