10:44, 21 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистон илк бор енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг «олтин»ини қўлга киритди
NUR-SULTAN. Kazinform – Орегон штатида (АҚШ) енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионати – 2022 аёллар ўртасида 3000 метрга тўсиқлар оша югуриш финали бўлиб ўтди. Қозоғистон вакили Нора Жеруто «олтин» медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
Мусобақанинг асосий фаворитларидан бири Қозоғистон вакили Нора Жеруто бўлди.
У масофани 8:53,02 натижада босиб ўтди ва ғолиб бўлди.
Жаҳон чемпионатидаги ушбу олтин медал Қозоғистон енгил атлетикаси тарихида биринчи бўлди.
Иккинчи ўринни эфиопиялик Веркуха Гетачью (8:54,61), унинг ҳамюрти Мекидес Абебе учинчи (8:56,08) эгаллади.
Аввалроқ саралаш баҳсларида Жеруто ҳам энг яхши натижани кўрсатганди - 9:01,54.
Кениялик Нора Жеруто 2017 йилда Қозоғистонга кўчиб ўтган ва 2022 йилда жаҳон чемпионатларида мамлакат номидан қатнашиш учун расмий рухсат олган.