Zhas Project: 1 миллион тенгелик 250 дан ортиқ грант ажратилди

NUR-SULTAN. Кazinform – Жорий йилда лойиҳа Алмати, Жетису, Қарағанди, Улитау, Манғистау ва Туркистон вилоятларида амалга оширилмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Zhas Project: 1 миллион тенгелик 250 дан ортиқ грант ажратилди

Мазкур вилоятлар ёшлари ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бири 1 миллион тенгедан 250 дан ортиқ кичик грантлар ажратилди.

«Zhas Project» лойиҳасининг асосий мақсадларидан бири ёшларни аҳоли пунктларининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига кенг жалб этиш, бандлигини таъминлаш, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, айниқса, қишлоқ жойларда яшовчи ёшларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази ва жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликда «Zhas Project» лойиҳаси доирасида кичик грантлар бўйича танлов эълон қилди.

Кичик грантлар танловида 18-29 ёшли қозоғистонликлар иштирок этишди. Лойиҳада ишсиз сифатида рўйхатга олинган ёшлар, етим ва кам таъминланган оилаларда яшовчи ногиронлар, ногирон бола тарбиялаётган ота-оналар, кўп болали оилалар, шунингдек, «Алтын алқа» ва «Күміс алқа»(олтин ва кумуш медаль маъносида)кўкрак нишонлари билан тақдирланган кўп болали оналарга алоҳида эътибор қаратилмоқда.