13:51, 08 Ноябрь 2024 | GMT +5
Жанубий Кореянинг Чеджу оролида кема ҳалокатга учради
ASTANA. Kazinform - Жанубий Кореянинг Чеджу оролида жума куни 129 тонналик балиқчи кемаси чўкиб кетди, деб хабар беради Интерфакс.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, экипажнинг 14 аъзоси қутқарилган, яна 13 нафари бедарак йўқолган.
Соҳил хавфсизлик хизмати кема чўкаётгани ҳақидаги сигнални эрталаб соат 4:33 да олган.
Чўкиб кетган кема бортида 27 экипаж аъзоси бўлган. Улардан 16 нафари Жанубий Корея, 11 нафари хорижий фуқаролардир.
Йўқолганларни қидириш давом этмоқда.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ель балиқчиларни зудлик билан қутқариш учун мавжуд ресурсларни сафарбар қилишни буюрди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореядаги аккумулятор заводида юз берган ёнғинда ўнлаб одамлар ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эдик.