Жанубий Кореядаги аккумулятор заводида юз берган ёнғинда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform – Жанубий Кореядаги литий аккумуляторлар заводида юз берган ёнғин оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBС ёзди.

Оңтүстік Корея зауытындағы жарылыс
Фото: BBC

Душанба куни эрталаб Сеулдан 45 километр узоқликда жойлашган Хвасондаги Aricell заводида бир нечта аккумуляторлар портлаб, ёниб кетди.

Маҳаллий телеканалда кўрсатилган видеода кўрсатилганидек, ўт ўчирувчилар тилсиз душманни бостиришга уринаётган вақтда бир неча портлаш содир бўлган ва атрофни қуюқ тутун қоплаган. Бино томининг бир қисми қулаб тушган.

Жанубий Корея литий батареялар ишлаб чиқариш бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Ушбу батареялар электр транспорт воситаларидан тортиб ноутбукларгача бўлган кенг турдаги ускуналарда қўлланилади.

Ўт ўчириш бошқармаси матбуот котиби Ким Жин Ённинг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида Жанубий Кореянинг икки нафар ишчиси, 1 нафари Лаос ва 18 нафари Хитой фуқароси бўлган. Камида яна бир киши ҳамон бедарак йўқолган.

Яна саккиз киши жароҳатланган. Улардан икки нафарининг аҳволи оғир. Ёнғин вақтида бинода 100 га яқин одам ишлаган.

Портлашга айнан нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.

Сўнгги хабарлар