Жанубий кореялик ёзувчи Хан Ган адабиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди

ASTANA. Kazinform – 2024 йилги адабиёт бўйича Нобель мукофоти жанубий кореялик ёзувчи Хан Ганга “тарихий юкларга қарши турадиган ва инсон ҳаётининг мўртлигини фош этувчи шиддатли, шеърий насри учун” берилди, деб ёзади ВВС.

Әдебиет саласындағы Нобель сыйлығын Оңтүстік Корея жазушысы Хан Ган алды
Фото: bbc.com

"Хан Ган ўз асарида тарихий юклар ва кўринмас қоидалар мажмуасини ўрганади, ҳар бир асарида инсон ҳаётининг нафосатини очиб беради. У тана ва руҳ, тирик ва ўлик муносабатларини ўзгача тушунади, унинг поэтик ва экспериментал услуб замонавий насрда янгилик бўлди”, – дейилади Нобель қўмитаси матбуот хизматида.

Ўтган йили Нобель қўмитаси норвегиялик ёзувчи Юн Фоссега адабиёт мукофотини “таърифлаб бўлмайдиган дунёга овоз берадиган инновацион пьесалари ва насрий асарлари” учун топширган эди.

Ўтган йиллардаги мукофот ғолиблари:

  • 2023: Юн Фоссе (Норвегия)
  • 2022: Анни Эрно (Франция)
  • 2021: Абдулразак Гурна (Танзания)
  • 2020: Луиза Глюк (АҚШ)
  • 2019: Петер Хандке (Австрия)
  • 2018: Ольга Токарчук (Польша)
  • 2017: Казуо Исигуро (Буюк Британия)
  • 2016: Боб Дилан (АҚШ)
  • 2015: Светлана Алексиевич (Беларусь)
  • 2014: Патрик Модиано (Франция)
  • 2013: Элис Манро (Канада)
  • 2012: Мо Янь (Хитой)
  • 2011: Томас Транстремер (Швеция)
  • 2010: Марио Варгас Льоса (Перу)
  • 2009: Герта Мюллер (Германия)
  • 2008: Жан-Мари Ле Клезио (Франция)
  • 2007: Дорис Лессинг (Буюк Британия)
  • 2006: Орхан Памук (Туркия)

Аввалроқ 2024 йилги физика бўйича Нобель мукофоти икки олим Жон Хопфилд ва Жефри Хинтонга нейрон тармоқларни машинада ўрганиш имконини берган кашфиётлари ва ихтиролари учун берилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар