Жон Хопфилд ва Жефри Хинтон физика бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлишди

ASTANА. Kazinform - Физика бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти олимлар Жон Хопфилд ва Жефри Хинтонга нейрон тармоқларни машина ўқиши имконини берган кашфиётлар ва ихтиролари учун берилди, деб ёзади BBC.

Жон Хопфилд ва Жефри Хинтон
Фото: Nobel Prize

Ўтган йили физика бўйича Нобель мукофоти Пьер Агостини, Ференц Крауз ва Анн Л'Юйе га “атом ичига назар ташлаш” имконини берувчи ультра қисқа лазер зарбаси технологиясини ишлаб чиққани учун берилди.

1901 йилдан бери физика бўйича Нобель мукофоти 117 марта берилган ва 225 киши уни қўлга киритган. Нобель ҳафталиги анъанавий тарзда ҳар йили октябрь ойининг бошида Стокгольмда ўтказилади. Физика мукофоти иккинчи ўринда туради.

Биринчи куни тиббиёт ва физиология йўналишлари бўйича лауреатлар эълон қилинди. Кейин физика, кимё ва адабиёт йўналишлари бўйича совринлар топширилади. Ҳафта охирида тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори эълон қилинади. Бу нафақат маълум бир шахс, балки бутун ташкилот бўлиши мумкин. Бу Швеция академияси эмас, Норвегия Фанлар академияси томонидан бериладиган ягона мукофотдир.

Бундан ташқари, 1969 йилдан бошлаб Швеция банки ташаббуси билан ҳар йили иқтисод соҳасида мукофот берилади. У Альфред Нобель хотирасига бағишланган. Бироқ, унинг асл васиятномасида бу соҳа аниқланмаган.

Физика Альфред Нобелнинг васиятномасида тилга олинган биринчи фан соҳаси эди. Унда, шунингдек, физика мукофоти Швеция Қироллик Фанлар академияси томонидан берилиши кераклиги айтилган.

Академия 1739 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда унинг таркибига 450 нафар швед ва 180 нафар хорижий олимлар киради.

Нобель қўмитаси аъзолари Академия томонидан уч йил муддатга тайинланади.

Сўнгги хабарлар
telegram