Жанубий Кореяда кучли ёмғир туфайли ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолганлар сони 49 кишига етди

Шанба куни кучли ёмғирдан сўнг Чхонджу шаҳридаги Осонг метроси яқин атрофдаги дарё тошиб, сув остида қолди. Оқибатда 15 та автомобиль, жумладан, автобус сув остида қолган.
Кечаси яна тўрт кишининг жасади топилди, қурбонлар сони 13 кишига етди.
Табиий офатлар ва хавфсизлик чоралари марказий бошқармаси маълумотларига кўра, кучли ёмғир туфайли мамлакатда 39 киши, улардан 19 нафари жануби-шарқдаги Шимолий Кенсан провинциясида ҳалок бўлган.
Эрталаб соат 6:00 ҳолатига кўра, тўққиз киши бедарак йўқолган, улардан тўрт нафари Шимолий Кенсан провинциясида, 34 киши жароҳатланган.
Қутқарувчилар сув босган метрони қуритишда давом этар экан, қурбонлар сони ортиши мумкин. У ерда 10 та машина сув остида қолгани тахмин қилинмоқда.
Мамлакатда 10 570 киши уйларидан эвакуация қилинди.
Кучли жала 628 та давлат ва 317 та хусусий объектга зарар етказди, жумладан, 146 та йўл вайронага айланган ёки ювилиб кетган, 139 та уй сув остида қолган.
28 минг 607 уй электр таъминотисиз қолган. Душанба ҳолатига кўра, ўша уйларнинг кўпчилигида электр қуввати ёқилди.
Сешанба куни Чхунчхон ва жанубий провинцияларда 200 мм гача, қолган ҳудудларда эса 10 ммдан 100 мм гача ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Ҳозиргача Жанубий Кореяда ёмғир туфайли 32 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.