20:13, 06 Ноябрь 2024 | GMT +5
Жания Бекмуҳамбетова Венгрияда теннис бўйича олтин медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик спортчи Жания Бекмуҳамбетова Венгрияда стол тенниси бўйича ўтказилган турнирда олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда qazsporttv.kz сайти хабар берди.
Қозоғистонлик ёш спортчи Жания Бекмухамбетова Сомбатхей (Венгрия) шаҳрида стол тенниси бўйича ўтказилган WTT Youth Contender турнирида иккита совринни қўлга киритди.
Бунгача 13 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги баҳсларда Жания Бекмуҳамбетова учинчи ўринни эгаллаган бўлса, кеча 11 ёшгача бўлганлар ўртасида бош совринни қўлга киритди.
Турнирда Жания Бекмуҳамбетова Венгрия, Испания, Украина, Испания, Руминия спортчилари устидан ғалаба қозонди.
Бунгача қозоғистонлик ёш теннисчи жаҳон рейтингида 58 поғонага кўтарилгани хабар қилинганди.