Қозоғистонлик ёш теннисчи жаҳон рейтингида 58 поғонага кўтарилди
ASTANA. Кazinform – Аёллар теннис ассоциацияси (WТА) томонидан яккалик ва жуфтлик баҳсларида эълон қилинган жаҳон рейтингида қозоғистонлик теннисчиларнинг ўрни аниқланди.
Қозоғистоннинг етакчи теннисчиси Елена Рибакина 5-ўринда қолган бўлса, Юлия Путинцева 28-ўриндан 29-ўринга тушиб кетди.
Жибек Қуламбаева 322 дан 324 га, Сандуғаш Кенжебаева 866 дан 896 га тушган, Зарина Дияс эса 388 дан 381 га чиқди.
19 ёшли Аружан Сағиндиқова янгиланган рейтингда айниқса кўтарилди. Ўтган ҳафтада Шарм-ал-Шайхда (Миср) ITF W15 туркумига кирувчи турнирнинг чорак финалига қадар етиб борган A.Сағиндиқова 1040-дан 982-га (+58) кўтарилиб, ТОП-1000 тадан жой олди.
Яна бир ёш теннисчи Соня Жиенбаева 660 дан 639 (+21) га кўтарилди.
Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи ракеткаси Анна Данилина ҳамон 22-ўринда.