Жамбил вилоятида йилига 1 миллион 200 минг тонна цемент ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди

None
ТARAZ. Кazinform – Жамбил вилоятида бўлиб ўтаётган «Zhambyl Economic and Investment Forum – 2023» халқаро инвестиция форуми доирасида Қордай туманида цемент ишлаб чиқариш заводи қурилиши бошланди, дея хабар беради Кazinform.

Жамбил вилояти ҳокими Нуржан Нуржигитов, Сингапурнинг ICG компанияси вакили Вей Пинг, «KORCEM» МЧЖ ижрочи директори Станислав Шербаковлар иштирокида мазкур завод пойдеворига капсула қўйиш маросими бўлиб ўтди.

«Давлат раҳбари топшириғига асосан вилоятимизда янги иш ўринлари яратиш, йирик сармояларни жалб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб боряпти.

Масалан, ўтган йил якунларига кўра, вилоятга киритилган сармоянинг умумий ҳажми 400 миллиард тенгедан ортиқ ортиқ маблағни ташкил этди. Жорий йил уч ойи давомида вилоятнинг асосий капиталига қарийб 70 миллиард тенге сармоя киритилди.

photo

Бугунги кунда вилоятда умумий қиймати 1,5 триллион тенге бўлган ТОП-10 та йирик инвестиция лойиҳалари жамғармаси яратилиб, бу ерда 4500 га яқин янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Хусусан, Россиянинг «EuroChem Group AG» компанияси иштирокида минерал ўғитлар ишлаб чиқариш заводи қурилиши, Германиянинг «Monterra Group AG» компанияси иштирокида қимматбаҳо металларни қайта ишлаш лойиҳаси амалга ошириляпти. Бундан ташқари, Хитой, Франция, Туркия каби бошқа давлатлар иштирокида бошқа йирик лойиҳалар амалга ошириляпти.

Бугунги кунда бу рўйхатни сингапурлик ҳамкасбларимизнинг «International Сement Group LTD» сармоявий лойиҳаси ва «КОRCЕМ» компанияси томонидан цемент ишлаб чиқарувчи завод қуриш лойиҳаси тўлдирди.

Мазкур завод ишга туширилгач, Жамбил вилоятида ишлаб чиқарилаётган цемент миқдори унинг республикадаги умумий улушнинг 35 фоизини ташкил қилиши кутилади», – деди Нуржан Нуржигитов.

photo

Шунингдек, вилояти ҳокими ушбу лойиҳа маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини айтди.

«KORCEM» МЧЖ ижрочи директори Станислав Шербаков мазкур завод Марказий Осиёдаги бу йўналишда янги технологиялар билан жиҳозланган энг замонавий ва чиқиндисиз корхоналардан бири бўлишини таъкидлади.

Нархи 50 миллиард тенге бўлган лойиҳанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1,2 миллион тоннани ташкил этади. Қурилиш ишларига 900 киши жалб этилиши режалаштирилган. Лойиҳа ишга туширилгач, 400 га яқин янги иш ўрни яратилади. Асосан маҳаллий аҳоли бандлиги кутиляпти.

Завод цехларини 2024 йил охиригача босқичма-босқич ишга тушириш ва 2025 йилда тўлиқ қувват билан ишга тушириш режалаштирилган. Бунинг учун яқин атрофдаги хомашё захираси етарли бўлиб, Жамбил вилояти ва Қирғизистоннинг бошқа вилоятлари ҳамда республиканинг ички бозорини маҳсулот билан қоплаш режалаштирилган.

photo

photo

photo

photo

photo


Сўнгги хабарлар