Жамбил вилоятида уч йилда 12 та мактаб қурилади

None
TARAZ. Kazinform – Жамбил вилоятида «Қулай мактаб» миллий пилот лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2023-2025 йилларда 9,5 минг ўқувчига мўлжалланган, қиймати 61 миллиард 165 миллион тенге бўлган 12 та янги форматдаги мактаб қурилади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Жамбил вилояти ҳокими ўринбосари Ерболат Ибрайхановнинг маълум қилишича, Байзақ, Жамбил, Мерки туманларининг ҳар бирида 1 тадан, Тараз шаҳрида 4 та, Қордай туманида 3 та, Шу туманида 2 тадан мактаб қурилади. Бу мактаблардан еттитасини қуриш жорий йилда, бештасини қуриш 2024 йилга мўлжалланган.

Умуман олганда, қулай мактабларнинг бошқа мактаблардан фарқи шундаки, уларда ўқув хоналари ва лабораториялари, юқори ва бошланғич синф ўқувчилари учун алоҳида ўқув блоклари ва спорт заллари, алоҳида таълимга муҳтож болалар учун барча ҳолатлар кўриб чиқилади.

Муаллиф: Эльвира Жарилқасинова

Сўнгги хабарлар
telegram