Жаҳонда нефть нархлари арзонлашди
ALMATY. Кazinform – 24 август ҳолатига кўра, жаҳон нефть нархлари пасайди.
WТI нефть фьючерслари 1,41 долларга ёки 1,62% га пасайиб, 1 баррель учун 85,65 долларни ташкил этди.
Brent нефти 1 баррель учун 93,02 доллардан сотилди. Савдо сессияси давомида унинг нархи 1,45% га пасайди.
Россиянинг Urals нефти 2,53 долларга ёки 2,85% га пасайиб, 1 баррель учун 86,32 долларни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, Brent нархи 94 долларга яқинлашди.