Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари: Кўпкари бўйича саралаш босқичида Қозоғистон Ўзбекистонни мағлуб этди
ASTANA. Kazinform - V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида иштирок этиш учун Астана шаҳрига келган кўпкарчилар “Қазанат” ипподромида саралаш баҳсларини ўтказмоқда.
Додани Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бошлаб беришди. Биринчи ҳиссани Қозоғистон терма жамоасидан Қурманбек исмли чавандоз қўшди.
Баҳсда қозоғистонлик чавандозлар устунлик қилиб, 16:0 ҳисобида яққол ғалаба қозонди.
Қайд этиш керакки, 9 давлат спортчилари ўзаро энг кучлиларни аниқлайдилар. Ушбу спорт турида жами 104 нафар спортчи иштирок этади.
Кўпкари (кўкпар) мусобақаларида қатнашадиган жамоалар: Қозоғистон, АҚШ, Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Венгрия, Хитой, Мўғулистон ва Туркия.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 9 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида қайси спорт мусобақалари ўтказилиши ҳақида ёзган эдик.