Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари: Бугун қайси спорт мусобақалари ўтказилади

ASTANA. Kazinform - Бугун, 9 сентябрда Астана шаҳрида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида иштирок этаётган спортчилар спортнинг 7 тури бўйича ўзаро куч синашади.

Басталуына 4 күн қалды: Астанада Дүниежүзілік Көшпенділер ойындарына дайындық тексерілді
Фото: Ағыбай Аяпбергенов/Kazinform

Аниқроқ айтадиган бўлсак, “Кўпкари” (кўкпар), анъанавий камондан отиш, “аудариспақ”, “мас-рестлинг”, “асиқ ату”, кураш ва “курес” (қозоқ кураши)дан бошланади.

Кўкпар

9 сентябрда 9 давлат спортчиларидан ўзаро энг кучлиларни аниқлайди. Ушбу спорт турида жами 104 нафар спортчи иштирок этади.

Кўкпари мусобақаларида қатнашадиган жамоалар: Қозоғистон, АҚШ, Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Венгрия, Хитой, Мўғулистон ва Туркия.

Пойга “Қазанат” ипподромида ўтказилади.

Анъанавий камондан отиш

Бугун “Арғимақ” от спорти мажмуасида камондан отиш бўйича анъанавий мусобақа бошланади. Ушбу мусобақада 33 давлатдан 183 нафар спортчи куч синашади. Қозоғистон терма жамоасидан 10 нафар спортчи иштирок этади. 

Аудариспақ

Ушбу пойга ипподром яқинидаги этноқишлоқда ўтказилади. Аудариспақдан Кўчманчилар ўйинларига 9 давлатдан 64 нафар спортчи рўйхатдан ўтган. Улар: Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Мўғулистон, Туркия, Венгрия, Хитой, АҚШ ва Россия вакиллари.

Мас-рестлинг

Саха халқининг миллий спорт тури мас-рестлинг бўйича 31 давлатдан 98 нафар спортчи иштирок этади. Қозоғистон терма жамоаси номидан ушбу спорт турида 8 нафар спортчи иштирок этади.

Улар - Темирлан Шамет, Асилмурат Биримжан, Владислав Герасимов, Бердиқул Алтай, Еркебулан Ерлан, Жансая Раҳметуллаева, Тахмина Гожамбердиева ва Ольга Душаева. Мас-рестлинг бўйича беллашувлар икки кун давомида бўлиб ўтади.

Қозоғистон шарафини Ермек Қуралбай, Алмат Латипбек, Дарин Откелбай, Есимхан Раҳматилла, Сирим Избасаров ва Биржан Қосалиев ҳимоя қилади.

Асиқ ату

Асиқ ату мусобақасида иштирок этаётган спортчилар ҳам қуръа ташлаб, рақибларини аниқладилар. Улар “Алау” муз саройида беллашадилар. 12 давлатдан 39 нафар спортчи ўзаро энг кучлини аниқлайди.

Асиқ ату юрт шарафини 8 нафар асиқ атувчилар ҳимоя қилади. Булар - Нуркисса Молжигитов, Жомарт Нурланов, Керим Жаздиқбай, Амандос Айтқулов, Перизат Елемес, Камила Даниярова, Сания Аскер ва Когершин Думан.

Финал баҳслари 11 сентябрда бўлиб ўтади.

Кураш

“Алау” муз майдони саройида бўлиб ўтадиган курашда 27 давлатдан 106 нафар спортчи иштирок этади. Полвонлар спортнинг ушбу тури бўйича эркаклар ўртасида беш, аёллар ўртасида уч вазн тоифасида куч синашади.

Мамлакат шарафини 8 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда. Булар - Ернур Сулеймен, Айбек Қазақбаев, Нурдин Шаймерден, Бекадил Шаймерденов, Марат Байкамуров, Алтинай Нурханова, Ажар Салиқова ва Альбина Бахиева.

Қозоқ кураши

Қозоқ кураши Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги жанг саройида бўлиб ўтади. Кўчманчилар ўйинларида 41 давлатдан 274 нафар қозоқ курашчиси иштирок этади. Ушбу спорт турида эркаклар ва аёлларнинг ҳар бири 8 та вазн тоифасида иштирок этади.

Сўнгги хабарлар