Жаҳон чемпиони Нурқожа Қайпанов: Келажакдаги мақсад – Олимпиада чемпиони бўлиш

ASTANА. Kazinform - Қозоғистонлик курашчи Нурқожа Қайпанов Албания пойтахти Тиранада 70 кг вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлди. Кazinform мухбири спортчидан келажакдаги орзулари ва мақсадлари ҳақида сўради.

Қайпанов
Фото: Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизмати

- Келажакдаги мақсадим - жаҳон ва Олимпия чемпиони бўлиш. Албатта, бу осон бўлмаслигини биламан.

- Олимпиадада иштирок этиш учун яна вазнингизни ўзгартириб,  иштирок этасизми?

- Буни мураббийларим билан муҳокама қиламан. Ҳозирча хаёлимга келгани шу. Биз йўлда кетаётган эдик. Мамлакатга қайтганимиздан сўнг якуний хулосага келамиз.

- Чемпионлик унвонингиз муборак бўлсин! Келгуси мусобақаларда муваффақиятлар тилаймиз.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурқожа Қайпанов эркин кураш бўйича жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида ёзган эдик. Бунгача 2019 йили Астана шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган қозоғистонлик 70 килограммгача бўлган вазн тоифасида финалда япониялик Йошиносуке Аоягига қарши курашиб, 5:3 ҳисобида зафар қучган эди. Шу тариқа Н.Қайпанов Ризабек Айтмуқаннинг ўтган йилги муваффақиятини такрорлади.

Сўнгги хабарлар