Нурқожа Қайпанов эркин кураш бўйича жаҳон чемпиони бўлди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик спортчи Нурқожа Кайпанов Албания пойтахти Тиранада ўтказилган эркин кураш бўйича ноолимпия вазн тоифаларида жаҳон чемпионати ғолиби бўлди.

Нұрқожа Қайпанов еркін күрестен әлем чемпионы атанды
Фото: ҚР Спортни ривожлантириш дирекцияси

Бунгача 2019 йилда Астана шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган қозоғистонлик полвон 70 килограмм вазн тоифасида финалда япониялик Йошиносуке Аояги билан курашди.

Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида япониялик спортчи фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи бўлимда Нурқожа 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Якуний ҳисоб 5:3, Нурқожа Қайпанов фойдасига ҳал бўлди.

Қайпанов
Фото: ҚР Спортни ривожлантириш дирекцияси

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жаҳон чемпионатида Нурқожа Қайпанов бош соврин учун кураш олиб бориши ҳақида ёзган эдик.

Жамила Бақбергенова жаҳон чемпионатининг уч карра кумуш медали соҳиби бўлди.