Жаҳон биржасида нефть нархи пасайди
ASTANA. Kazinform – Лондоннинг ICE (InterContinental Exchange Futures) биржасида Brent нефтининг бир баррели нархи Астана вақти билан 08:20да 4,43 фоизга пасайиб, 72,68 долларни ташкил қилди.
WTI маркали нефть нархи эса 4,54 долларга тушиб, бир баррели учун 68,52 долларни ташкил қилди.
Мутахассислар нефть нархининг бу ўзгаришини Яқин Шарқдаги беқарорлик билан боғлашмоқда. Goldman Sachs таҳлилчиларининг таъкидлашича, Эрон нефть қазиб олишнинг 90 фоизини ташкил этувчи Харг ороли шу ҳафта Теҳроннинг ракета ҳужумига жавобан Исроил зарбаси нишонига айланиши мумкин. Бу ҳолда Эронда нефть қазиб олиш кунига 1 миллион баррелга қисқаради ва у узоқ вақт давом этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган шанба куни Исроил ҳарбийлари Эрондаги ҳарбий объектларга ҳаводан ҳужум уюштирган эди. Исроил ҳукумати ҳаво ҳужумлари Эрондаги ҳарбий объектларга берилганини эълон қилди. Исроил ҳарбийлари Эроннинг асосий мудофаа саноати объектларига, жумладан, ракета заводлари, дронларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш объектлари ҳамда баллистик ракета учириш майдончаларига зарба берди.