Жаҳон чемпионатидан кейинги илк учрашувида Мбаппе жамоасини ғалабага олиб чиқди

None
ASTANA. Kazinform – Футбол бўйича Франция чемпионатининг 16чи турида «ПСЖ» Париждаги «Парк де Пренс» стадионида «Страсбург» жамоасини қабул қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Франция терма жамоаси ва «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан кейинги илк учрашуви бўлди.

Мезбонлар ҳимоячиси Маркиньос 14-дақиқада Неймарнинг узатмасидан сўнг жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ, иккинчи даврада ҳаммаси ўзгарди. 51-дақиқада Маркиньос ўз дарвозасига гол урди. 63-дақиқада иккинчи огоҳлантиришни олган Неймар майдондан четлатилди. Бироқ 90+6-дақиқада К.Мбаппе 11 метрлик пенальтини аъло даражада бажариб, «ПСЖ» клубига ғалаба келтирди.

Франция чемпионатида «ПСЖ» 44 та очко билан якка тартибда пешқадамлик қилмоқда. Кейинги турда парижликлар меҳмонда «Ланс»га қарши баҳс олиб боради. Аргентина терма жамоаси сардори ва ҳужумчиси Лионел Месси ҳали жамоага қўшилгани йўқ.

К.Мбаппе жаҳон чемпионати финалидаги мағлубият қанчалик аламли бўлмасин, тезда «ПСЖ» клубига қайтганини, мақсади - эса барча совринларни пойтахтга олиб келиш эканини айтди.

«ПСЖ» Чемпионлар лигасида курашни давом эттирмоқда. Келаси йили парижликлар 1/8 финалда Европанинг энг кучли клубларидан бири – «Бавария» (Германия) билан тўқнаш келишади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мбаппе жаҳон чемпионатидан кейин энг қиммат футболчисига айлангани ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Ғайағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram