Мбаппе жаҳон чемпионатидан кейин энг қиммат футболчисига айланди

None
ASTANA. Кazinform – Франция терма жамоаси ва «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан сўнг энг қиммат футболчисига айланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Championat.com хабарига кўра, Transfermarkt интернет портали чемпионат якунларига кўра футболчиларнинг трансфер нархларини янгилади.

К. Мбаппенинг нархи 20 млнга, 160 млндан 180 млн еврога ошган. У «Манчестер Сити» ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холландни ортда қолдирди.

Шунингдек, Аргентина ва «Бенфика» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандеснинг нархи 35 млндан 55 млн еврога кўтарилди. Аргентина терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг трансфери 18 млнга қўшилди ва 50 млн еврога баҳоланмоқда.

Йошко Гвардиол (75 млн евро, Хорватия, «РБ Лейпциг»), Коди Гакпо (60 млн евро, Нидерландия, ПСВ) ва Софьян Амрабат (25 млн евро, Марокаш, «Фиорентина») ҳар бири ўз қийматини 15 млн еврога оширди. Гвардиол дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди.

Англиялик футболчилар Джуд Беллингем (110 млн евро, «Боруссия» Дортмунд) ва Букайо Сака (100 млн евро, «Арсенал»)нинг нархи 10 млн еврога ошди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон чемпионатида иштирок этган жамоалар қанча пул олишлари маълум бўлгани ҳақида ёзган эдик.

Шунингдек, Марокаш терма жамоаси футболчилари 25 млн евро мукофот пулини хайрияга сарфламоқчи.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Фото - Championat.com

Сўнгги хабарлар
telegram