Марокаш футболчилари 25 миллион евро мукофот пулини хайрияга сарфлайди

None
ASTANA. Kazinform - Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни қўлга киритган Марокаш терма жамоаси ФИФАдан олинган 25 миллион евро мукофотни хайрия мақсадларида ишлатади, деб хабар берди Kazinform мухбири.

Журналист Халид Бейдуннинг маълумотларига кўра, футболчилар мукофотни бутун мамлакат бўйлаб камбағал болалар ва оилаларга беришади.

Малумки, Валид Реграри мураббийлигидаги Марокаш терма жамоаси жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиққан илк Африка ва илк араб давлатига айланди.

Гуруҳ баҳсларида Хорватия, Бельгия ва Канадани мағлуб этган Марокаш 1/8 финалда пенальтилар сериясида Испанияни мусобақадан чиқариб юборди. Чорак финалда улар Португалияни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Фақат ярим финалда Францияга, бронза медали учун баҳсда Хорватияга мағлуб бўлди.

Бундай муваффақиятга эришган марокашликларни минглаб мухлислар миллий қаҳрамон сифатида кутиб олишди.

Мамлакат пойтахти Работ кўчаларида ўтказилган параддан сўнг футболчиларни оналари билан биргаликда Марокаш қироли Муҳаммад VI кутиб олди ва эҳтиром кўрсатди.

Муаллиф: Ғайса-Ғали Сейтақ

Фото: www.championat.com

Сўнгги хабарлар