Жаҳон бозорида буғдой ва унга талаб ошди

NUR-SULTAN. Кazinform – Жаҳон бозорида буғдой ва унга талаб ошди. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Сўнгги 3 йилда дон эквивалентида ун ва дон экспортининг ўртача йиллик ҳажми қарийб 9 млн тоннани ташкил этди. «Қазақстан темір жолы» АЖ маълумотларига кўра, 10 июл ҳолатига кўра, дон ва ун экспорти 4,9 млн тонна дон эквивалентини ташкил қилган. Хусусан, Россия ва Украинадаги геосиёсий вазият туфайли жаҳон бозорида буғдой ва унга талабнинг ортиши ушбу маҳсулотлар экспортининг ўсишига ёрдам берди», — дейилади вазирликнинг Кazinformга берган жавобида.

Вазирлик маълумотларига кўра, жорий этилган чекловлар ва ўтган йилги қурғоқчилик туфайли ҳосилдорликнинг пасайишига қарамай, анъанавий бозорларда буғдой ва ун экспорти суръати сақланиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондан буғдой ва буғдой унини экспорт қилишга чекловлар киритилган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, бу йил ғалла ҳосилдорлиги ўтган йилга нисбатан 15 фоизга юқори бўлиши мумкин.

Июн ойида вазирлик Қозоғистондаги буғдой захираси янги ҳосилга қадар етарли эканлигини маълум қилганди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар