17:32, 01 Июнь 2022 | GMT +5
Қозоғистондаги буғдой захиралари янги ҳосилгача етарли
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев буғдой нархи ва ун заҳиралари ҳақида фикр билдирди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Қишлоқ хўжалиги вазири Қозоғистон 15 апрелдан 15 июнгача буғдой ва ун экспорти учун квота жорий этишга қарор қилганини эслатди. Буғдой учун квота 1 миллион тонна, ун учун 300 минг тонна қилиб белгиланган.
– Ҳозир бизда буғдой етиштирувчи ҳам, қайта ишловчи ҳам бор. Шунинг учун бозор барқарор ва ишламоқдамиз. Бизда янги ҳосилгача етарли захира бор», — деди Ербол Қарашўкеев Ҳукуматдаги брифингда.
Бундан ташқари, Е. Қарашўкеев буғдой нархи жаҳон бозорида ошиб бораётгани сабабли ун тақчиллиги юзага келадими, деган саволга жавоб берди.
«Ун тақчиллиги йўқ ва бўлмайди», - деди вазир.
Аввалроқ Ербол Қарашўкеев Қозоғистонда нон нархи барқарор бўлишини, унинг ошишига ҳеч қандай сабаб йўқлигини айтганди.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи