14:03, 22 Октябрь 2022 | GMT +5
Ўзбекистонда содир бўлган портлашнинг товуши Қозоғистонда ҳам ҳам эшитилди
MAQTAARAL. Kazinform - Ўзбекистонда содир бўлган портлашнинг товуши Қозоғистоннинг Туркистон вилоятига қарашли Мақтаарол туманида ҳам эшитилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
Вилоятда ташкил этилган Фавқулодда вазиятлар комиссияси томонидан Жамбил, Бирлик, Иржар, Енбекши овул округлари ҳамда Атакент шаҳарчасида бузилган ижтимоий объектлар ва турар-жой бинолари мавжудлигини аниқлаш бўйича тезкор ишлар олиб борилмоқда.
«Бугун Мақтаарал тумани ҳокими аппаратида шошилинч штаб йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Мақтаарол тумани аҳолиси учун ҳеч қандай хавф йўқ»
, — дейилади Туркистон вилояти ҳудудий коммуникациялар хизмати тарқатган хабарда.
Аввал хабар қилинганидек, кечаси Ўзбекистоннинг Сирдарёдаги ҳарбий омборида портлаш содир бўлди. Тармоқларда тарқалган видео ва фотосуратлардан маълум бўлишича, портлаш тўлқини биноларнинг ойна ва иншоотларига зарар етказган.
Фото: gazeta.uz