Сирдарёдаги ҳарбий омборхонада портлаш юз берди

TASHKENT. Kazinform - Тунда Сирдарёдаги ҳарбий омборхонада портлаш содир бўлди, деб хабар беради Kazinform gazeta.uzга таяниб.
None

«22 октябрь куни соат 04:55 да Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлиги омборида якка тартибда портлаш содир бўлди. Буни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳам тасдиқлади. Воқеа оқибатида талафот кўрганлар ва жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда», - дейилади агентлик хабарида.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Фото: gazeta.uz


Сўнгги хабарлар