Зарина Дияс икки йилдан сўнг илк ғалабасини қўлга киритди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Зарина Дияс Фукуока (Япония) ITF W75 турнирининг иккинчи босқичига йўл олди.

теннис
Фото: ҚТФ

Қозоғистонлик теннисчи илк учрашувини дунёнинг 388-ракеткаси ҳиндистонлик Рутуя Бҳосале билан ўтказди.

Қарийб бир ярим соат давом этган баҳсда Зарина Дияс рақибини 7:5, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Зарина 2022 йилнинг 18 январидан бери кортга чиқмаган. Ўша куни З.Дияс Австралия очиқ чемпионатининг биринчи даврасида Елена Рибакинага 7:6 (7:3), 6:7 (3:7), 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Кейин жароҳати сабаб турнирни давом эттирмаган.

Шу тариқа, 2 йилу 3 ойдан сўнг Зарина илк ғалабасини қўлга киритди.

Зарина Дияс чорак финалга чиқиш учун дунёнинг 286-рақамли, жанубий кореялик Су Жонг Чан ёки 358-ўринни эгаллаган австралиялик Лизетт Кабрера билан рақобатлашади.

Сўнгги хабарлар