Юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионатида қозоғистонлик Ибрагим Магомадов олтин медални қўлга киритди

None
ASTANА. Каzinform – Астана шаҳрида юнон-рум кураши бўйича катталар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида қозоғистонлик Ибрагим Магомадов олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Ибрагим Магомадов (72 кг) эронлик Сайёд Али Именталабфомани билан куч синашди. У рақибини 5:2 ҳисобида мағлуб этди.

Ибрагим чорак финалда қирғизистонлик Адилхан Нурланбековни, кейин эса Али Муҳамед Кадхимни мағлуб этди.

Терма жамоама вакили Кебиспаев (67 кг) оқшом бронза медалини қўлга киритди. 3-ўрин учун баҳсда тожикистонлик Фируз Мирзоражабов устидан ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, юнон-рум курашининг биринчи кунида Нурсултон Турсинов (87 кг) кумуш, Аманғали Бекболатов (55 кг), Муҳамедали Мамирбек (63 кг), Алимхан Сиздиқов (130 кг) бронза медалларини қўлга киритган эди.

Энди 11-12 апрель кунлари аёллар, 13-14 апрель кунлари эркин кураш бўйича мусобақалар ўтказилади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram