Юлия Путинцева жаҳон рейтингидаги энг яхши кўрсаткичига яқинлашди
ASTANА. Кazinform - Қозоғистонлик теннисчиларнинг янгиланган жаҳон рейтингидаги ўринлари маълум бўлди.
Аёллар ўртасидаги WТА рейтингида қозоғистонлик биринчи ракетка Елена Рıбакина ўзининг 5-ўрнини сақлаб қолган бўлса, Юлия Путинцева 29-ўриндан 28-ўринга кўтарилди.
Шундай қилиб, Ю.Путцева ўзининг энг яхши кўрсаткичига яқинлашди (27-ўрин).
Зарина Дияс 379 ўриндан 388 ўринга тушди.
Жуфтлик баҳсларида Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Анна Данилина 23-ўриндан 22-ўринга кўтарилди, Ю.Путинцева 110-ўриндан 111-ўринга, Жибек Қуламбаева 139-ўриндан 141-ўринга тушиб кетди.
Эркаклар ўртасида Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Александр Бублик 32-ўриндан 33-ўринга, Александр Шевченко эса 59-дан 63-ўринга тушиб кетди.
Михаил Кукушкин 111-ўриндан 110-ўринга кўтарилиб, ТОП-100га яқинлашди, Дмитрий Попко эса 175-ўринда қолди. Бейбит Жуқаев - 185 (-1), Тимофей Скатов - 193 (+1).
Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларидаги биринчи ракеткаси Александр Недовесов 55-ўриндан 54-ўринга кўтарлди, Бублик эса 116-ўриндан 118-ўринга тушиб кетди.
Александр Бублик бугун таниқли италиялик теннисчи Фабио Фоньинига қарши Париж мастерс турнирининг биринчи даврасида яккалик баҳсларида иштирок этади.