Юлия Путинцева Монтеррей турнирини муваффақиятли бошлади

ASTANА. Кazinform — Қозоғистоннинг иккинчи, дунёнинг 81-ракеткаси Юлия Путинцева Монтеррей (Мексика) WТА 500 турнирининг финалига чиқди.

Юлия Путинцева
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Саралаш турнирида 5-ўринда турган қозоғистонлик теннисчи ўзининг биринчи учрашувини рейтингда 431-ўринни эгаллаган мексикалик Виктория Родригесга қарши ўтказди.

Учрашув Юлия Путинцева фойдасига 6:4, 6:3 ҳисобида ҳал бўлди.

1 соат 25 дақиқа давом этган ўйинда Путинцева 3 та эйс билан бирга 8 та брейк-пойнтнинг ярмидан фойдаланди. Родригес 1 та эйс, 2 та брейк (5 та брейк-пойнт) билан чекланди.

Юлия Путинцева саралаш турнирининг финалида дунё рейтингида 67-ўринда турган 20 ёшли австралиялик Майя Жойнт билан рақобатлашади. Агар у ғалаба қозонса, 23-29 август кунлари бўлиб ўтадиган асосий мусобақага йўлланма олади.

Эслатиб ўтамиз, Жибек Қуламбаева Сербиядаги турнирнинг ярим финалига йўл олди.