Юлия Путинцева Хобартдаги асосий турнирга йўлланма олди
Қозоғистоннинг иккинчи, жаҳоннинг 63-ракеткаси Юлия Путинцева Хобартда (Австралия) WТА 250 турнирига йўлланма олди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи саралаш баҳслари финалида дунё рейтингида 115-ўринни эгаллаб турган австралиялик Кимберли Биррелл билан учрашди.
Биринчи ўйинда Ю.Путинцева 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Иккинчи сетда эса 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Бироқ ҳисоб 5:3 бўлиб, мачтга тўпни берганида, имкониятдан фойдалана олмади.
Бироқ учрашувни брейк билан якунлади — 6:4.
Бир ярим соат давом этган мусобақада Юлия 12 та брейк-пойнтдан еттитасини ўтказиб юбормади.
Рақиб 1 та эйс, 4 брейк (9 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.
Шу тариқа асосий мусобақага кирган Юлия Путинцеванинг навбатдаги рақиби кейинроқ аниқланади.
Муалиф: Ғайсағали Сейтақ