Юлия Путинцева Хитойдаги мусобақанинг ярим финалига чиқди
Қозоғистоннинг иккинчи, дунёнинг 81-ракеткаси Юлия Путинцева Гуанчжоуда (Хитой) ўтказилаётган WТА 250 турнирининг ярим финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform.
Чорак финалда қозоғистонлик теннисчи жаҳоннинг 48, ушбу мусобақанинг 3-ракеткаси германиялик Татьяна Мария билан куч синашди.
Дастлабки партияда қозоғистонлик теннисчи 6:4 ҳисобида зафар қучди.
Иккинчи партияда Т.Мария 5:3 ҳисобида олдинда бўлган эди, лекин тўпни сетга берганида имкониятдан фойдалана олмади. Бироқ у тай-брейкда ғалаба қозонди - 7:6 (8:6).
Учинчи, ҳал қилувчи сетда Путинцева рақибини доғда қолдирди - 6:0.
Деярли уч соат давом этган ўйинда Юлия 1 эйс билан бирга 12 та брейк-пойнтнинг ярмидан фойдаланди. Татьяна 6 эйс, 2 брейк (11 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.
Юлия Путинцева дунёнинг 27, турнирнинг 1-ракеткасидан бири польшалик Магда Линетт ёки рейтингда 64-ўринни эгаллаб турган испаниялик Ребека Машаровага қарши кортга чиқади.