Юлия Путинцева Швециядаги турнирнинг ярим финалига йўлланма олди

None
Фото: ktf.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг иккинчи, дунёнинг 56-ракеткаси Юлия Путинцева Бастад (Швеция) челленджер турнирининг ярим финалига йўлланма олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақанинг 2-ракеткаси сифатида қайд этилган қозоғистонлик теннисчи чорак финалда дунё рейтингида 118-ўринни эгаллаб турган испаниялик Алена Большова билан учрашди.

Биринчи партияда испаниялик спортчи устун келди - 6:2. Иккинчисида Юлия тай-брейкда ғалаба қозонди - 7:6 (7:2).

Учинчи, ҳал қилувчи сетда эса бошида орқада қолаётган Ю.Путинцева вазиятни ўзгартира олди – 6:4.

Икки соату 50 дақиқа давом этган шиддатли беллашувда қозоғистонлик теннисчи 18 та брейк-пойнтдан бештасини фойдаланди. Рақиб 6 та брейк (10 та брейк-пойнт) билан чекланди.

Юлия Путинцева финалга чиқиш учун дунёнинг 94-ракеткаси, сербиялик Ольга Данилович ёки рейтингда ўзидан беш поғона пастда жойлашган болгариялик Виктория Томова билан рақобатлашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram