Юлия Путинцева Швециядаги мусобақани ғалаба билан бошлади

None
Фото: ktf.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг иккинчи, жаҳоннинг 56-ракеткаси Юлия Путинцева Швециянинг Бастад шаҳрида ўтказилаётган челленджер турнирини ғалаба билан бошлади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақанинг 2-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган қозоғистонлик теннисчи илк учрашувини жаҳон рейтингида 524-ўринни эгаллаб турган швециялик Лиза Заар билан ўтказди.

Ушбу баҳсда Ю.Путинцева 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Ярим соатдан кўпроқ давом этган мусобақада Юлия эйс амалга оширмади, аммо 8 та брейк-пойнтдан 5 тасини қайд этди.

Рақиб 3 та брейк (10 та брейк-пойнт) билан чекланди.

Юлия Путинцева чорак финалга чиқиш учун дунё рейтингида 125-ўринни эгаллаб турган америкалик Кэти Волинец билан беллашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram