Юлия Путинцева Осака турнирининг чорак финалига чиқди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг иккинчи, дунёнинг 88-ракеткаси Юлия Путинцева Осака (Япония) шаҳрида ўтказилаётган WТА 250 турнирининг чорак финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада жаҳон рейтингида 171-ўринни эгаллаб турган россиялик Валерия Савиних билан куч синашди.

Юлия 6:1, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бир соату 19 дақиқа давом этган учрашувда қозоғистонлик спортчи 1 та эйс амалга оширди ва еттита брейк-пойнтнинг бештасидан фойдаланишга муваффақ бўлди. В. Савиних 1 эйс билан чекланди.

Юлия Путинцеванинг чорак финалдаги рақиби кейинроқ аниқланади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram