Юлия Путинцева Гамбургдаги мусобақани ғалаба билан бошлади

None
Фото: ktf.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг иккинчи, дунёнинг 58-ракеткаси Юлия Путинцева Германиядаги Гамбург WTA 250 турнирини ғалаба билан бошлади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақанинг 6-ракеткаси Ю. Путинцева илк ўйинини дунё рейтингида 184-ўринни эгаллаб турган франциялик Эльза Жакемога қарши ўтказди.

Қозоғистонлик теннисчи 6:2, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Ю. Путинцева олтита брейк-пойнтдан бештасини фойдалана олди.

Рақиб 2 та брейк (3 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.

Юлия Путинцева чорак финалга чиқиш учун корт эгаларидан бири, дунёнинг 106-ракеткаси Юле Нимайер ёки 305-ўринни эгаллаган Элла Зайдель билан беллашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram