Ёмғир ва момақалдироқ: 19 сентябрь куни Қозоғистонда кутилаётган об-ҳаво прогнози
ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК 19 сентябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, мамлакатнинг катта қисми жанубий циклон таъсири остида қолади, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади.
— Мамлакатнинг шимоли-шарқида кучли ёмғир, шимоли-шарқ ва марказда дўл ёғиши мумкин. Фақатгина республиканинг ғарби, шимоли-ғарби ва жанубида шимоли-ғарбий антициклон туфайли ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Республика бўйлаб шамол тезлиги кучайиши, кечаси ва эрталаб шимол, шарқ, жануби-шарқ ва марказий ҳудудларда туман тушиши мумкин, — дейилади хабарда.
Қостанай вилоятининг шимоли ва шарқида кечаси -2° совуқ бўлади. Алматида эса ҳаво ҳарорати кундузи +18+20° бўлиб, шамол тезлиги 3-8 м/с гача бўлади.
Жетису вилоятида, Ғарбий Қозоғистон ва Ақтўбе вилоятлари шимолида, Манғистау ва Қостанай вилоятларининг жанубида ёнғин хавфи юқори.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яқин уч кунлик об-ҳаво маълумотини эълон қилган эдик.