Йилнинг якуний турниридан сўнг Елена Рибакинанинг рейтингдаги ўрни аниқланди

Елена Рибакина
Фото: ktf.kz

Мексиканинг Канкун шаҳрида бўлиб ўтган WТА якуний турниридан сўнг Елена Рибакинанинг жаҳон рейтингидаги ўрни аниқланди, деб хабар беради Каzinform.

WТА финалида Польша вакили Ига Швентек финалда америкалик Жессика Пегулани 6:1, 6:0 ҳисобида мағлуб этди ва жаҳон рейтингида яна пешқадамга айланди.

Шу тариқа И.Швентек йилни дунёнинг 1-ракеткаси сифатида якунлайди. Беларуслик спортчи Арина Соболенко иккинчи, америкалик Кори Гауфф кучли учликда, қозоғистонлик Елена Рибакина эса тўртинчи ўриндан жой олди.

Е.Рибакина WТА финал мусобақасида ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб, ярим финалга чиқа олмади.

Яна бир қозоғистонлик Юлия Путинцева рейтингда 70-дан 69-га кўтарилди.

Жуфтлик баҳсларида америкалик Сторм Хантер, бельгиялик Элизе Мертенс ва Д.Пегула пешқадамлик қилмоқда.

Қозоғистонлик жуфтликлар етакчиси Анна Данилина 57-дан 56-га кўтарилган бўлса, Е.Рибакина 118-дан 119-га тушиб кетди.

Ўтган ҳафта Тунисда бўлиб ўтган мусобақада ғолиб чиққан Жибек Қуламбаева 160 дан 151 га кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон аёл теннисчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлагани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар