Йил бошидан буён Ўзбекистон газ импортини оширди

Жыл басынан бері Өзбекстан газ импортын ұлғайтты
Фото: Bloomberg

TASHKENT. Kazinform – Жорий йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистон хорижий давлатлардан 360,2 миллион долларлик газ импорт қилди, деб хабар беради Каzinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилда импорт қилинган газ ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар кўп. Ўтган йилнинг шу даврида мамлакат 152,9 миллион долларга газ харид қилган.

Бундан ташқари, бу кўрсаткич 2023 йилда жами газ импортининг ярмидан ошди (ўтган йили умумий импорт 694,9 миллион долларни ташкил қилган).

Йил бошидан буён Ўзбекистон 45,4 миллион долларлик газ экспорт қилди. Хусусан, январда – 21 миллион доллар, февралда – 5,7 миллион доллар ва март ойида – 18,7 миллион доллар.

Сўнгги хабарлар