14:15, 20 Июль 2023 | GMT +5
Йил бошидан буён хорижликларнинг туристик йиғимларидан 314 млн тенге ҳокимликлар бюджетига тушган
ASTANA. Kazinform – 2023 йил бошидан буён хорижликларнинг туристик йиғимларидан ҳокимликлар бюджетига 314 миллион тенге тушди. Тушимлар бўйича етакчи Алмати шаҳри ҳисобланади. Жанубий мегаполисга умумий миқдорнинг 86 фоизи ёки 270,6 миллион тенге тўғри келади. Иккинчи ўринда 37,7 миллион тенгедан ортиқ сайёҳлик йиғимлари йиғилган Астана шаҳри жойлашган, дея хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Туристик тўловларни тўлаш амалиёти дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларида мавжудлигини ҳисобга олсак, бу чора хорижлик сайёҳлар учун одатий ҳолдир.
Туристик йиғим - бу туристларнинг ётоқхонадан, ижарага олинган турар жойдан алоҳида турар жойларда бўлган ҳар бир куни учун олинадиган тўловдир.
Туристик йиғим миқдори ҳокимликлар томонидан белгиланади. Маблағлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бюджетларига ҳам тушади.
«Туристлар ҳиссасидан тушадиган маблағлар туризм инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш, туризм имкониятларини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилиши керак. Бу ҳудудларга келаётган сайёҳлар сонининг кўпайишига туртки бўлади», - деди Туризм саноати қўмитаси раиси Дастан Риспеков.