Йенс Столтенберг НАТО бош котиби ваколатларини расман Марк Рюттега топширди

BRUSSELS. Kazinform - Бугун Бельгиядаги НАТО штаб-квартирасида собиқ бош котиб Йенс Столтенберг ваколатларини Марк Рюттега топширишининг расмий маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

Столтенберг
Фото: NIDS/NATO Multimedia Library

Душанба куни НАТО Ҳарбий қўмитаси Бош котиблик муддати якунланган Й. Столтенберг билан расман хайрлашди. Унинг ўрнини Нидерландиянинг собиқ бош вазири Марк Рютте эгаллайди.

Ташкилот баёнотида айтилишича, НАТО тарихидаги иккинчи энг узоқ бош котиб лавозимида ишлаган Йенс Столтенберг Альянс тарихидаги энг нотинч йилларнинг гувоҳи бўлди.

- НАТО ҳозирда каттароқ, кучлироқ ва ҳар қачонгидан ҳам ҳар қандай қийинчиликка қарши туришга тайёр. Бош котиб лавозимида ишлаш ва Ҳарбий қўмита, НАТО штаб бошлиқлари ва ҳарбий вакиллар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ҳақиқий шараф бўлди. Нафақага чиқиш қанчалик ачинарли бўлса ҳам, НАТОнинг барқарорлиги ва мустаҳкамлиги алоҳида шахсларга эмас, балки жамоага боғлиқ, - деди Йенс Столтенберг.

Столтенберг НАТО бош котиблигидан кетганидан кейин қандай ишга ўтиши ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар