Япониядаги зилзила қурбонлари сони 92 кишига етди

Фавқулодда хизматлар 242 кишини топа олмаяпти. Сўнгги маълумотларга кўра, зилзилалар ва уларнинг оқибатлари натижасида 250 дан ортиқ аҳоли турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Табиий офат ҳудудида Япония мудофаа кучлари иштирокида қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. 4 январь куни қутқарувчилар вайроналар остида 72 соатдан ортиқ вақт ўтказган тирик кекса аёлни топдилар.
Исикава префектураси энг катта зарар кўрди: у ерда 250 дан ортиқ уй вайрон бўлди, ёнғинлар яна 200 та бинони вайрон қилди. Маҳаллий ҳокимият маълумотлар якуний эмаслигидан огоҳлантирмоқда, чунки зарар миқдорини баҳолаш давом этмоқда.
Аввалроқ Исикава префектурасида содир бўлган кетма-кет зилзилалар натижасида 78 киши ҳалок бўлгани, 51 киши бедарак йўқолганлиги хабар қилинганди.