Япониядаги тайфун туфайли миллионлаб одамлар эвакуация қилинди

Жапония тайфун
Фото: Reuters

ASTANA. Kazinform – Кеча, 28 август куни “Шаньшань” тўфони Япониянинг жануби-ғарбий қисмига кучли шамол ва ёмғир олиб келди, энергия тизимларини ишдан чиқарди, ҳаво қатновини чеклади ва йирик заводларни ёпишга мажбур қилди. Миллионлаб одамлар ўз уйларини ташлаб кетишди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Ҳозирча камида 3 киши ҳалок бўлгани ва кўплар одамлар яралангани хабар қилинган. Расмийлар бу минтақадаги энг кучли бўронлардан бири бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Тўфон Кюсю оролининг жанубидаги Миязаки шаҳрида деразаларни синдириб, деворларни вайрон қилган.

Нагасаки префектурасининг Унзен шаҳрига тезлиги секундига 50 метр (соатига 180 км) бўлган тайфун келган. Метеорология агентлиги маълумотларига кўра, тўфон шимолга қараб соатига 15 километр тезликда ҳаракатланмоқда.

Kyushu Electric Power Co компанияси маълумотларига кўра, етти префектурадаги 230 мингга яқин хонадон электр таъминотисиз қолган.

Жапония тайфун
Фото: Reuters

Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёсимаса Хаяси тайфун билан боғлиқ ҳодисаларда уч киши ҳалок бўлганини ва бир киши бедарак йўқолганини маълум қилган бўлса, Табиий офатларни бошқариш агентлиги 45 киши жароҳатланганини маълум қилди. Мамлакат бўйлаб 5,2 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинган.

Метеорология агентлигининг хабар беришича, Кюсюдан кейин тўфон яқин кунларда марказий ва шарқий ҳудудларга, жумладан, пойтахт Токиога ҳам яқинлашиши мумкин.

Маълумотларга кўра, авиакомпаниялар 800 га яқин рейсни бекор қилган. Шунингдек, Кюсюнинг кўплаб ҳудудларида поездлар, юзлаб автобуслар ва паромлар ҳаракати тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Японияда яқинлашиб келаётган “Шаньшань” тўфони сабабли 230 дан ортиқ рейслар бекор қилингани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар
telegram