23:25, 25 Июль 2022 | GMT +5
Японияда маймун чечагининг биринчи ҳолати қайд этилди
ТОKYO. Кazinform - Японияда маймун чечаги юқтиришнинг биринчи ҳолати аниқланди. Воқеа душанба куни Токиода қайд этилди, деб хабар беради Кazinform мухбири Кyodoга таяниб.
Хабарда айтилишича, маймун чечаги билан касалланган биринчи одам июл ойида Европадан Японияга қайтган 30 ёшли эркак бўлган.
Токио маъмурияти маълумотларига кўра, бемор 15 июл куни ўзини ёмон ҳис қилган. Унинг иситмаси, тошма, бош оғриғи бор эди.
Ҳозирда бемор шифохонада.
Душанба куни Токиода мамлакатда юзага келиши мумкин бўлган маймун чечаги касаллигига қандай муносабатда бўлиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Аввал хабар қилинганидек, 23 июл куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймун чечаги эпидемиясини глобал соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 75 мамлакатда 16 000 дан ортиқ маймун чечаги касаллиги қайд этилган.
Фото: english.kyodonews.net