ЖССТ маймун чечагининг эпидемиясини глобал фавқулодда ҳолат деб эълон қилди

NUR-SULTAN. Кazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечагининг эпидемиясини глобал фавқулодда ҳолат деб эълон қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 75 мамлакатда 16 мингдан ортиқ одам ушбу касалликдан азият чеккан, 5 киши вафот этган.

«Биз кам ўрганган бу касаллик бутун дунё бўйлаб тез тарқалди. Шунинг учун мен маймун чечаги глобал соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат деб ҳисоблайман «, - деди ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесус.

ЖССТ ҳозирда эпидемияни глобал саломатликка таҳдид деб ҳисоблайди, шунинг учун вируснинг янада тарқалиши ва потенциал пандемиянинг олдини олиш учун халқаро ҳамкорлик зарур.

Хавфнинг бундай даражаси мамлакатлар ҳукуматларига мажбурий талаблар қўймайди, балки шошилинч чоралар кўришни талаб қилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўз аъзоларига фақат йўл-йўриқ ва маслаҳатлар бериши мумкин ва глобал соғлиқ учун таҳдидлар ҳақида ҳисобот бериши шарт.

ЖССТ маълумотларига кўра, маймун чечагининг бутун дунё бўйлаб тарқалиш хавфи ўртача. Европада эса хавф юқори.

Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули
Сўнгги хабарлар