Янги йилдан Алматида мактаб автобуслари қатнай бошлайди

ALMATY. Kazinform - Алматидаги шаҳар мактаблари учун 100 та автобус сотиб олинади. Улар келаси йилнинг январ ойидан қатнай бошлайди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None

Алмати шаҳрининг Бостандиқ тумани аҳолиси билан учрашувда шаҳар ҳокими Ерболат Досаев фуқароларнинг мактаб автобуслари қачон ҳаракатлана бошлашини ҳақидаги саволига жавоб берди.

«Маслихатнинг сўнгги йиғилишида бу масалани бюджетга киритган эдик. Бу йил махсус мактаблар учун 100 та автобус сотиб оламиз. Бунинг учун жами 2 миллиард тенге ажратдик. Автобуслар келаси йилнинг 1 январидан қатнай бошлайди. Шаҳарнинг 8 та туманидан 29 та мактаб автобусда бориш учун танлаб олинди. Бостандиқ туманида эрталаб Ал-Фаробий шоҳ кўчаси устида жойлашган мактабларга автобус қатнайди»

, — деди Ерболат Досаев.

Муаллиф: Думан Арғингелди

Фото: abai.kz

Сўнгги хабарлар