Янги йил кечаси Алмати шаҳрида байрамона мушакбозлик ўтказилади

ALMATY. Кazinform – Алмати шаҳрида янги йил кечаси байрамона мушакбозлик ҳомийлар ҳисобидан ташкил этилади.

мушакбозлик
Фото: Алмати шаҳри ҳокимлиги

Шаҳар маданият бошқармаси хабарига кўра, 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси мегаполис аҳолиси ва меҳмонлари байрамона мушакбозликдан баҳраманд бўлишлари мумкин. Мушакбозлик ҳомийлар ҳисобидан ташкил этилади.

Бугун Алмати шаҳридаги барча 80 та арча соат 19:00 да ёқилади. Бош арчани ёқиш маросими Абай майдонида бўлиб ўтади. 25 метр баландликдаги арчани безаш учун 6 километр узунликдаги гирлянда, безак элементлари, арча шарлари, катта ленталар, қайта ишланган, экологик тоза материаллардан тайёрланган янги йил ўйинчоқларидан фойдаланилди.

Бундан ташқари, 2024 йил 20 декабрдан 2025 йил 5 январгача Абай майдонида байрам ярмаркаси бўлиб ўтади. Ярмаркада ҳунармандлик буюмлари, сувенирлар ва янги йил ўйинчоқлари тақдим этилади.

Сўнгги хабарлар