Янги силкинишлар: Алматида 2 балл сезилди
ALMATY. Kazinform - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмологик тажриба-услубий экспедициясининг сейсмик станциялар тармоғи Алмати шаҳридан 200 км жануби-шарқда Хитой ҳудудида силкинишларни қайд этди, деб хабар беради Kazinform агентлиги СОМЭ расмий матбуот хизматига таяниб.

Алмати маркази навбатчи операторининг хабарига кўра, силкиниш 24 январь куни Алматидан 273 км жануби-шарқда Хитой ҳудудида Алмати вақти билан 02 соат 38 дақиқа 10 сонияда қайд этилган.
Ер ости силкинишининг энергия тоифаси - 13.3. Магнитудаси - 5,5.
Сезувчанлик ҳақида маълумот (МСК-64 шкаласи бўйича): Алмати 2 балл.
Силкиниш 24 январь куни Алмати вақти билан 05 соат 50 дақиқа 04 сонияда такрорий қайд этилди.
Силкинишнинг энергия тоифаси - 11.1. Магнитудаси - 5,0”, - дейилади хабарда.