Янги Орлеандаги фожиа. Қасим-Жомарт Тоқаев Жозеф Байденга ҳамдардлик билдирди
ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Жозеф Байденга ҳамдардлик телеграммаси йўллади, дея хабар беради Ақорда.
«Давлат раҳбари Янги Орлеан шаҳрида рўй берган фожиа натижасида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги совуқ хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганини билдирди, АҚШ Президенти ҳамда ҳалок бўлганларнинг яқинларига шахсан ўз номидан ва Қозоғистон халқи номидан чуқур ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, Президент жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Янги Орлеан шаҳри марказидаги Бурбон кўчасида фожиа юз берган эди. Автомобиль рулида ўтирган жиноятчи Бурбон кўчасида Янги йилни нишонлаш учун йиғилган бир неча кишини уриб юборди. Кейин у машинасидан тушиб, одамларга қарата ўқ узди. Даҳшатли воқеада 15 киши ҳалок бўлди, 35 киши жароҳат олди.