Янги йил арафасида Янги Орлеанда қурбонлар сони 15 кишига етди

ASTANA. Kazinform - АҚШнинг Янги Орлеан шаҳри марказидаги Бурбон кўчасида фожиа юз берди. Даҳшатли воқеада 15 киши ҳалок бўлди, 35 киши жароҳат олди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Жаңа жыл түнінде Жаңа Орлеандағы оқиғадан көз жұмғандардың саны 15-ке жетті
Фото: bbc.com

Автомобиль рулида ўтирган жиноятчи Бурбон кўчасида Янги йилни нишонлаш учун йиғилган бир неча кишини уриб юборди. Кейин у машинасидан тушиб, одамларга қарата ўқ узди. Отишмада икки полициячи яраланган.

Полиция маълумотларига кўра, ҳайдовчи одамларни атайлаб босиб кетган. Федерал қидирув бюроси воқеани теракт сифатида текшираётганини айтди.

Улар дарҳол бундай хулосага келишмади: биринчи изоҳларда бюро вакиллари бу ҳодисани теракт деб ҳисобламасликларини айтишди.

Сўнгги хабарлар