Янги авиарейс Алмати ва тропик Лангкави оролини боғлайди

ASTANA. Kazinform - 2026 йил 25 декабрдан бошлаб «AirАsтana» авиакомпанияси Малайзиянинг Лангкави оролига Алматидан тўғридан-тўғри мавсумий рейсларни амалга оширишни режалаштиряпти. Бу ҳақда Kazinform ҚР Транспорт вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитасига таяниб хабар беради.

тропический остров Лангкави
Фото: sumfinity.com

Рейслар ҳафтасига уч марта Airbus A321 neo самолётларида амалга оширилади.

“Янги йўналишнинг очилиши Қозоғистоннинг халқаро ҳаво қатновларини кенгайтиришга ҳамда Малайзия билан сайёҳлик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади”, — дея таъкидлади Фуқаро авиацияси қўмитаси.

Аввалроқ Хитойнинг Чунцин шаҳри ва Алмати ўртасида илк бор тўғридан-тўғри авиарейс йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.